Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:55

Хориждаги Россия ватаношларига Сурия "нафрати"дан эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди


Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги Ҳалабдаги бомбардировкалар туфайли Исломчилар томонидан ўч олиш эҳтимоли борлигини айтиб, хориждаги Россия ватандошларини 30 сентябрда эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Россия ТИВ сайтига кеча қўйилган баёнотда айтилишича, "бир нечта, жумдалан Исломчи ташкилотлар" жума куни Ҳалабдаги ҳарбий амалиётларга қарши "Бутунжаҳон нафрат ва намойишлар куни"ни ўтказишни режалаштирмоқда.

Россия ТИВ, экстремистларнинг Россияга нисбатан айбловлар янграши эҳтимолини ҳисобга олган холда, ўз ватандошларини, хавфсизликларини инобатга олиб, "нафрат намойишлари" ўтказиладиган жойларга бормасликни тавсия қилди.

Қатарда жойлашган "Мусулмон уламоларининг халқаро иттифоқи" ташкилоти диний воизларга мурожаат қилиб "Нафрат куни"ни ўтказишга ва жума мавъизаларини Ҳалабга хайрхоҳликка бағишлашга чақирган.

Ҳалабдаги ҳарбий амалиётлар АҚШ ва Россия томонидан келишилган сулҳ бузилгандан сўнг 19 сентябрда бошланганди.

Сурия ҳукумат қўшинлари Россия кўмагида шаҳарнинг мухолифат назорат қилаётган шарқий даҳаларини ёппасига бомбардимон қилишни бошлади.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳафта мобайнидаги ўққа тутишлар ва бомбардимон қилишлар натижасида камида 250 одам халок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.

XS
SM
MD
LG