Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:32

Ўзбек мухолифати Каримов билан бирга мозийда қолдими?


Каримов вафотидан ҳозирга қадар Ўзбекистон ичи ва ташқарисидаги мухолиф ҳамда диссидент гуруҳлар орасида фаол ва тизимли ҳаракат ҳамда тадбирлар кузатилмади. У ëки бу талаб ëки чақириқлар эса виртуал саҳифалардан нарига ўтгани йўқ. Озодликнинг Қурултой дастури бу гал “Посткаримов даврида мухолифат ролига” бағишланди.

Каримов вафотидан кейин мухолифат номидан янгараган илк ташаббус собиқ сиëсий маҳкум Мурод Жўраев тарафидан саслантирилди.

Умрининг 21 йилини панжаралар ортида ўтказган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, Муборак шаҳрининг собиқ ҳокими Мурод Жўраев Ўзбекистоннинг бўлажак президентига иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди.

Жумладан, Мурод Жўраевнинг ишонишича, сиёсий мухолиф партиялар фаолиятига изн берилиши, вазирликлар сони қисқариши, даромад декларацияси тўғрисидаги қонун қабул қилиниши, ерга эгалик тури ўзгариши лозим.

Мазкур таклифларни Қурултой эшиттиришида хуш қарши олган журналист Улуғбек Ҳайдаров назарида “Мурод Жўраевнинг сиëсий саҳнада пайдо қилиш истаги Мирзиëев тарафидан изн берилган пиар тадбир” бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик сиëсий фаол Суқрот Ошиқ эса¸ “Ўзбек оппозицияси позада турибди ва позицияга эга эмас,” дея истеҳзо қилди.

Суҳбатдошга кўра¸ “Ўзбекларнинг ўзгаришлардан умид ҳамда мухолиф туйғулари эҳтиëткорлик¸ пайт пойлаш ва тушкунлик денгизида ғарқ бўлган.”

Қурултой иштирокчиси Улуғбек Ҳайдаров назарида “Ўзбек мухолифати Каримов билан қўшилиб гўрга кириб кетган”

“Опозиццияни кўмиб бўлмайди, Қаршилик ўлмас туйғудир. Бирини кўмсанг бошқасига кўчиб ўтади” дейди Суқрот Ошиқ.

Қурултой: Ўзбек мухолифати Каримов билан мозийда қолдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:15 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG