Озодликнинг яна бир муштарийсининг билдиришича, Қорақалпоғистон туманларидан бирида пахта тераётган коллеж талабалари Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида уйга қўйиб юборилди:
“Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта тераётган коллеж талабарини кеча кечқурун далалардан уйларига олиб келишди. Жаноб Мирзиёев келмоқдалар.
Бироқ, бугун барча талабалар кўчаларни ювиб-тараш учун ҳайдалди. Аҳоли Мирзиёев чоршанба куни келади деб айтмоқда.”