Песков: Каримовнинг ўлими борасидаги хабар Кремлга келмади
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлга Каримовнинг ўлими борасида ҳали хабар келмади.
"Ҳали янгиликлар келмади ва манбаларнинг хабарларига таяниб бирор нарсани мўлжал қилиш имконсиз деб ўйлаймиз", деди Песков
Матбуот: Қозоғистон президенти 3 сентябр куни Ўзбекистонга келади
Рейтерс ахборот агентлигининг ҳукумат доиралардаги манбаларга таяниб ёзишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 3 сентябр кни Ўзбеистонга сафар қилишни режалаштирган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарига кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашди".
Вазирлар маҳкамаси шикофорларга таяниб президент вазиятини "ўта оғир" дея баҳолади.
"Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиги бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда", - дейилади хабарда.
Ўзбекистондаги барча марказий газеталар президент соғлигига оид Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мазкур хабарини нашр қилди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 28 август куни эълон қилган баëнотда президент Ислом Каримовнинг бетоблик боис "стационар даволанишда" эканини билдирган эди.
Путин Каримовга сиҳат-саломатлик тилади
Президент Каримовни Мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган президент Путин Каримовга сиҳат-саломатлик тилади.
Путин табрик мактуби Ўзбекистон ҳукуматининг расмий порталига нашр этилди.
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси анча юқори" - дея қайд этди Путин.
Россия раҳбари Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар ижобий тарзда давом этишига ишонч билдирди.
Президент Каримовнинг кенча қизи Лола Каримова - Тилляева ўзининг расмий Instagram саҳифаси орқали отасининг тез шифо топипиши учун билдирилган тилаклар учун ўз минатдорчилигини билдирди "бу самимий тилаклар отамнинг шифо топишида ёрдам бермоқда деб ишонаман", деб ёзди Лола Каримова.
Лола Каримованинг ушбу баёноти бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари, мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан президент Каримовнинг ўлгани борасида тарқатилган хабарларни инкор этади.