Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:16

Германияга 2016 йилда 300 мингга яқин муҳожир келиши кутилмоқда


Германия расмийсига кўра, 2016 йилда мамлакатга яна 250 мингдан 300 мингга яқин муҳожир келиши кутилмоқда.

Муҳожирлик ва Қочқинлар бўйича Федерал Идора бошлиғи, Франк-Юрген Вейснинг бу изоҳи 28 августда Bild am Sonntag ҳафтаномасига берган интервюсида янгради.

Герман тилида "қочқин" сўзи одатда расман бошпана олган муҳожирлар ва бошпана олишга интилаётган шахсларга нисбатан ишлатилади.

Вейснинг айтишича, Германия ўтган йил Сурия, Ироқ ва Афғонистондан камроқ муҳожирларга бошпана берган, чунки баъзилар ҳато туфайли икки марта рўйхатга олинган, баъзилар эса Германияни аллақачон тарк этган.

Вейс ўтган йил Германияга бир миллиондан камроқ муҳожир келганини айтди.

Бу 2015 йилда мамлакатга келган 1,1 миллион муҳожирдан анча оздир.

Вейс Германияга келган муҳожирларнинг 70 фоизи ишга яроқли бўлса ҳам, доимий иш топгунларига қадар ижтимоий ёрдамга қараб қолганларини айтди.

Унинг ишонишича, кўп сонли муҳожирларнинг жамиятга интеграция бўлиши анча вақт олади.

XS
SM
MD
LG