Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:24

Хитой Марсга кўз тикмоқда


Тўртта қуёш панелли қурилма 92 кун давомида қизил сайёрани тадқиқ этади.
Тўртта қуёш панелли қурилма 92 кун давомида қизил сайёрани тадқиқ этади.

Хитойлик мутахассислар қизил сайёрага 2020 йилда юборилиши режаланган зонд қурилмасининг илк суратларини намоиш қилди.

Хитойнинг Коинотни тадқиқ этиш дастури раҳбари Жанг Ронгкьяо Синьхуа агентлигига Марсни тадқиқ этиш учун зонд қурилмаси Вэньчан космодромидан учириладиган Long March-5 ракетаси ёрдамида 2020 йилнинг июли ёки августида Марсга юборилишини айтди.

Хитойлик мутахассислар режасига мувофиқ, қудратли ракета оғирлиги 200 килограм келадиган олти ғилдиракли зондни етти ойда ердан тўрт юз миллион километр масофада жойлашган Марсга олиб чиқиши ва қўндириши керак.

Тўртта қуёш панелли қурилма 92 кун давомида қизил сайёрани тадқиқ этади. Зонд кучли камералар¸ тупроқ намуналарини олишга мўлжалланган спектрметрлар билан жиҳозланган.

Кема устидаги улкан радар қурилмаси космик чанг-ғуборлар орасидан сайëра юзасидаги ҳар бир детал тўғрисида Ерга маълумот юбориб туради.

Марсга жами 40 та аппаратлар жўнатилган бўлиб, шулардан учдан бир қисмигина манзилга етиб борган.

Ҳозирги пайтда Қизил сайёрада иккита Марс роверлари фаолият олиб бормоқда.

Беш йил аввал АҚШнинг NASA агентлиги "Кьюриосити" марсоходини қизил сайёрага қўндирган эди.

XS
SM
MD
LG