Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

Ўзбек олимпиячиларига медаллар учун қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди


Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида август ойида бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинларида совринли ўринларни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчиларга қанча миқдорда мукофот пули берилиши маълум бўлди, дея хабар беради olamsport.com веб сайти.

Унга кўра, Олиимпиадада олтин медални олган ўзбекистонлик спортчига 200 минг доллар берилади.

"Кумуш медаль учун 100 000 доллар ваъда қилинди, мусобақаларда кучли учталикка кириб, бронза медалини қўлга киритган спортчи 75 минг АҚШ долларига раво кўрилади," деб ёзади оlamsport.com сайти.

Бу йилги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 70та спортчи қатнашади.

Кузатувчиларга кўра, ўзбек спортчиларида бокс ва кураш бўйича медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият бор.

XS
SM
MD
LG