Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:32

Туркияда президент хавфсизлик хизматининг 250дан зиёд ходими ушланди


Туркияда жума куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг икки ярим мингдан кўпроқ қўриқчиларидан 280 нафаридан кўпроғи ҳибсга олинди.

Ватандошларнинг хорижга чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида Туркия ҳукумати 11 мингга яқин ҳужжатларни бекор қилди.

Эрдўғон жума куни разведка бошлиғи Ҳоқон Фидон билан учрашиб, ҳарбий тўнтариш уриниши пайтида разведка хизмати йўл қўйган хатоларни танқид қилди.

Ички ишлар вазирлиги эса Мудофаа вазирлиги тизимида бўлган жандармерия бундан буён Ички Ишларга бўйсунишини эълон қилди.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркияда яна бир давлат тўнтариши хавфи борлигини айтди.

Адлия вазири Бекир Бўздоғ давлатни тўнтаришга уринишда айбланаётганлар ишлари Анқарадаги фуқаровий судлар томонидан кўрилишини билдирди.

Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши бостирилгач, 10 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинди, ўн минглаб давлат хизматчилари вазифасидан бўшатилди.

Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтариш уриниши ортида диний пешво Фатҳуллоҳ Гулен турганини айтади.

Ҳозирда АҚШда яшаётган Фатҳуллоҳ Гулен бу айбловларни рад этган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳарбий тўнтариш иштирокчиларига қарши оммавий репрессиялар бўлишидан хавотирда.

XS
SM
MD
LG