Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

Британия Бош вазири Кэмерон уч ойдан сўнг истеъфога кетмоқчи


Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Европа Иттифоқидан чиқиш истагида бўлганлар референдумда ғолиб чиққанидан сўнг истеъфога кетишини эълон қилди.

Жорий йил октябридан бошлаб истеъфога кетишни режалаштираётган Кэмерон мамлакатга янги лидерлар зарурлигини таъкидлади.

Референдум арафасида Кэмерон сайловчиларни Европа Иттифоқида қолиш учун овоз беришга чақирган эди. Кэмерон 21 июнь куни телевидения орқали қилган мурожаатида Европа Иттифоқидан чиқиш Британия иқтисодига ва миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан огоҳлантирган. Унга кўра, Британия Европа Иттифоқидан чиқса, аҳолининг иш билан бандлиги озаяди, нархлар кўтарилади, иттифоқчилар сони камаяди.

Референдум натижалари эълон қилинганидан сўнг Кэмероннинг ёрдамчиси Ройтер агентлигига “овоз бериш натижалари Британияни номаълум маконга элтиб ташлади”, деб баёнот берди.

XS
SM
MD
LG