Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:22

Ҳуқуқбонларни "халқ душманлари"га чиқарган Зомин прокурори ишдан олинди


Зомин тумани
Зомин тумани

Шу йилнинг 24 май куни Жиззах вилояти Зомин тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Бектош Соипов лавозимидан бўшатилган.

Икки ҳафта муқаддам Бектош Соипов вилоят ҳудудида норасмий фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаолларини кескин танқид қилган эди.

Озодликнинг Зоминдаги манбаларига кўра, 2016 йилнинг 16 апрель куни Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳарчасидаги Санъат ва мусиқа коллежида ўтган мажлисда нодавлат ташкилотларида хизмат қилаётган ҳуқуқ ҳимоячиларини "халқ душманлари" деб атаган прокурор айнан интернет нашрлари қаҳрамонига айлангани боис тизимдан четлатилган.

"Манимча, ҳозирча иш берилмади. Қайсидир туманга терговчими, оддий помпрокурорми қилиб юборилса ажабмас. Лекин тўғрисини айтиш керак, роса зоминликларнинг қонини ичаётганди. Топиб олгани шу тумандан чиққан Мирзиёев эди. Гўё, унга яқин, шунинг учун ўзини дахлсиз ҳис этарди. Туманда қонунсизлик авж олганди," дейди Озодлик манбаси.

Ўз чақириғи билан Жиззах вилоятида мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши босимларни янада чўғлантирган Бектош Соипов Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳарчасидаги Санъат ва мусиқа коллежида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси пастлиги учун ўзларини “ҳуқуқ ҳимоячилари” деб атаётган кимсалар домига илинаётгани ҳақида гапирганди. Мажлисда прокурор милиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини юқорида назарда тутилган "ҳуқуқ ҳимоячилари" билан курашга чақирганди.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари даъво қилишларича, айнан прокурор Бектош Соипов туман миқёсидаги дастлабки тергов ва сўроқлар даврида гумондорларнинг қийноқларга солишини, улардан зўраки иқрорликлар олинишига бошчилик қилган.

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбат чоғида илгари сурилаётган даъволарда асос борлигини айтди.

Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00
Бевосита линк

Шу ой бошида Зомин тумани Ширин қишлоғида яшовчи Салима Ахназарова Ўзбекистон Президентига очиқ мурожаат йўллаб, ўғлини осиб қўйиб, сохта кўргазма олиш учун калтаклаган ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мутасаддиларни жавобгарликка тортишни талаб қилганди.

Зоминлик Аббос Ахназаровнинг калтакланиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00

​Жиззах вилоят прокуратураси матбуот хизмати мобиль мухбирларимизнинг прокурор истеъфоси ҳақидаги сўровларини жавобсиз қолдирди.

XS
SM
MD
LG