Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Очиқ жамият институти: Ўзбекистонда коррупция ҳокимиятни ушлаб қолиш воситасидир


Гулнора Каримова билан боғлиқ “халқаро терговлар Ўзбекистондаги коррупция муаммосига диққат тортди, дейилади ҳисоботда
Гулнора Каримова билан боғлиқ “халқаро терговлар Ўзбекистондаги коррупция муаммосига диққат тортди, дейилади ҳисоботда

Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Очиқ жамият иснтитути Ўзбекистонда коррупция муаммоси таҳлил этилган ҳисоботни очиқлади. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи иштирокидаги порахўрлик жанжали мисолида коррупция муаммоси бу мамлакат учун жиддий оқибатларга олиб келаётгани таҳлил этилади.

Гулнора Каримова йирик телеком ширкатларидан катта миқдорда пора ундиргани билан боғлиқ “халқаро терговлар Ўзбекистондаги коррупция ва самарасиз бошқарув амалиёти муаммосига диққат тортди. Ўзбекистонда чуқур илдиз отган коррупция иқтисодга зиён етказмоқда, тенгсизликни янада кучайтирмоқда ҳамда давлат институтлари самарсига путур етказмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Коррупция, дея хулоса қилади ҳужжат муаллифи, бир тарафдан элиталар учун бойиш манбайи сифатида ишлатилади, иккинчи томондан эса ҳомий-мурид муносабатларига асосланган иерархия тизимида сиёсий назоратни ушлаб туриш воситаси сифатида хизмат қилади.

Президент қизи билан боғлиқ жанжални хаспўшлаш уриниши ўлароқ Ўзбекистон расмийлари бошлаганини иддао қилган терговлар натижалари, судга тортилган шахслар тақдирига маълумотлар сир сақланаётгани бу жараёнлар қаттиқ шубҳа остига олинган.

48 саҳифалик ҳисоботда Ўзбекистонда коррупция амалиёти тарихи собиқ совет даврига тақалиши ҳам эслатилади. Бунга 1980 йилларда пахтани қўшиб ёзиш билан боғлиқ жанжал мисол қилиб келтирилади.

XS
SM
MD
LG