Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:26

Муҳаммад Солиҳ: Маддоҳлар уюшмасидан “ҳайдалиш” биз учун шарафдир!


Муҳаммад Солиҳ¸ Мамадали Маҳмудов¸ Дилором Исҳоқова каби Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган таниқли ижодкорлар мустақил Ўзбекистон Ëзувчилари уюшмаси аъзолигидан чиқарилган.
Муҳаммад Солиҳ¸ Мамадали Маҳмудов¸ Дилором Исҳоқова каби Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган таниқли ижодкорлар мустақил Ўзбекистон Ëзувчилари уюшмаси аъзолигидан чиқарилган.

7 январдан бошлаб, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси 26 ёзувчи-шоирни расман ўз сафидан чиқарди. Уюшма Эксперт кенгаши қарорида айтилишича¸ бу ижодкорлар президент берган кўрсатмага амал қилиб¸ “истиқлол йилларида мамлакатда кечаётган улуғвор ишларга дахлдорлигини ҳис этмагани учун” аъзоликдан чиқарилган.

12 февраль куни Озодлик ихтиëрига келиб тушган Эксперт кенгаши қарорида президент Ислом Каримовнинг “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” рисоласи асосида уюшма таркиби сифат жиҳатидан қайта кўриб чиқилгани айтилади. Қарорда қайд этилишича¸ президент кўрсатмасига мувофиқ бундан сўнг “жамият олдидаги бурчи ва масъулиятини ҳис этган фидойи инсонлар”гина уюшмага аъзо бўлади.

Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан яқинда чиқарилган ижодкорлар орасида Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон, ёзувчи Саломат Вафо, шоирлар Нортўхта Қилич, Ҳамроқул Асқар, Сулаймон Раҳмонлар бор. Айни пайтда¸ 20-аср ўзбек адабиëтининг энг таниқли намояндалари Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) ва Муҳаммад Солиҳ¸ шунингдек¸ мухолиф қарашлари билан ҳукумат тазйиқига учраб¸ хорижга чиқиб кетган Ботир Норбой¸ Ёдгор Обид ва Юсуф Жума каби ижодкорлар ҳам бор.

Озодлик Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Муҳаммад Али¸ унинг ўринбосари¸ Эксперт кенгаши раиси Сирожиддин Саййид билан боғланиб¸ бундай қарорга изоҳ олиш имконига эга бўлмади – уюшма котибаси раиснинг хориж сафарида экани¸ муовиннинг эса¸ кун бўйи мажлисдан бўшамаслигини билдирди.

“Қурултой”да иштирок этган Мамадали Маҳмудов¸ Муҳаммад Солиҳ¸ Дилором Исҳоқова ва Ҳамроқул Асқар мустақил Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси томонидан аъзоликдан чиқарилган ижодкорлар ва улар суҳбат давомида бугунги режим мафкурасини ëйиш қуролига айланган уюшма сафидан чиқарилганликларини ўзлари учун шараф билажакларини айтдилар:

- Бу Ëзувчилар уюшмасини маддоҳлар уюшмаси¸ лаганбардорлар уюшмаси дейиш тўғрироқ бўлади. Бизнинг на маддоҳликка¸ на лаганбардорликка алоқамиз йўқ ва шу боис¸ бизни бундай уюшмадан чиқаришгани биз учун шарафдир¸ деди жумладан Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбек ижодий ойдинлари “Қурултой”ини тўлиғича бу ерда тинглашингиз мумкин.

Муҳаммад Солиҳ: Маддоҳлар уюшмасидан ҳайдалиш биз учун шарафдир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG