Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:01

Москва-Погар: Йўл азоби кундалиги


Ҳар бир меҳнат муҳожири муайян вақтдан кейин Россия чегарасига бориб, миграция картасини янгилаб келиши керак. Шу тариқа у Россия ФМС доимий назоратида қолиши айтилади. Москва-Погар-Москва йўналиши бўйлаб мигрантлар изини босиб ўтган Озодлик мухбирлари оддий меҳнат муҳожирлари учун паспортига кирди-чиқди муҳрини урдириш жуда катта машаққатлар билан боғлиқлигига гувоҳ бўлишди.

Погар – Украина ва Россия чегарасида жойлашган шаҳарча.

Минглаб меҳнат муҳожири вақти-вақти билан бу шаҳарчага келиб кетишга мажбур. Гап шундаки, айнан шу шаҳар ёнида Марказий Россияда ишлаётган мигрантлар учун энг яқин бўлган чегара назорат пункти жойлашган.

Москвадан Погаргача – 505 километрли масофа мавжуд. Биз Погар чегарасида 8 соатлик йўл босиб етиб борганимизда, икки нафар чегарачи назорат пунктига яқинлашиш мумкин эмаслигини билдирди. Улар чегарадан ўтиш истагида бўлганлар пиёда, бир километрча йўл юриб, пунктга бориши ва у ерда навбатга туриши ёки 2-3 километр нарироқда жойлашган автозаправкага бориб, автобусга кирди-чиқди қилиши мумкинлигини билдирди.

OZOD-VIDEO: "Ўзбек муҳожирининг кирди-чиқди машаққатлари"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:09 0:00

Заправкада қатор турган автобуслар 1,5 минг рубль эвазига Россияни тарк этиши керак бўлган мигрантларни чегарага олиб бориб, “навбатсиз” муҳр урдириб, орқага қайтариб келаётганига гувоҳ бўлдик.

Москвадан таксида одам олиб келган қирғизистонлик акахон “бугун чегарага юқоридан текширув келгани сабабли техника яқинлаштирилмаётгани”ни айтди. У бу бизнес ўта катта даромад манбаи экани ва унинг бир қисми чегарачиларнинг ҳам чўнтагига тушади, дейди.

- Нима учун айнан Погарга келади кўпчилик?
- Бу ерда автобуслар бор-да...
- Бошқа жойдачи?
- Йўқ. Лекин шу 1,5 минг рублни ўша ерда (чегарада -таҳр.) ҳам берасиз. Автобусда тинчгина олиб-чиққани яхши! Акс ҳолда у ерда 8-10 соат турасан навбат кутиб кўчада.
- 1,5 минг – тасаввур қилинг қанча одам боради..
- 40 одам боради битта автобусда. Бир кунда бунақа автобуслардан 50 тагача кетади кўпи билан.

Янги танишимиз ҳар бир автобусга 30-40 одам сиғиши ва ҳар бири камида 45-50 минг рубл даромад келтиришини ҳисоблаб берди.

Кунига бундай автобуслар сони 10-20 ва ундан кўп бўлиши мумкин, дейди у.

Биз “Лачетти” русумидаги автомобилда чегарага бораётган муҳожирлар рўйхатини тузаётган бир нечта уддабуронга кўзимиз тушди. Улар орасида руслар, тожиклар ва ўзбеклар ҳам бор эди.

Қирғизистонлик суҳбатдош автобус нархи қиммат бўлишига қарамасдан, муҳожирларга ҳозирда кириб-чиқиш тартиби анча осонлаштирилганидан мамнун эканини гапирди.

“Чегарага пиёда фақат пули йўқлар ноиложликдан боради”, дея хулоса қилди бу одам.

Завправкада видеотасвирга тушираётганимиз кимнидир бефарқ қолдирмаган кўринади: бир оздан кейин ёнимизга чегарачилар формасидаги ҳарбий келиб, ўзини ФСБ ходими деб таништирди. У ҳужжатларимизни текширди, қаерда ишлашимиз ва нима учун видеога олаётганимиз тўғрисида обдон суриштирди. Бизни полиция бўлимига олиб кетишини ҳам айтди, аммо мухбирлик ҳужжатларимизни кўриб, қаергадир ғойиб бўлди.

Чегарага 7-чи автобусда бориб, 4 соатлардан кейин қайтган муҳожирлардан бири улар автобусдан тушмагани ва ҳатто чегарачиларни кўрмаганини айтиб берди: автобус ҳайдовчиси мигрант-йўловчилардан паспортларни йиғиб олиб, ўзи муҳр урдириб келибди.

Чегарага автобусда эмас, пиёда борган хорижликлар эса совуқда ташқарида соатлаб ўз навбатларини кутиб қолди.

Миграция картасини янгилаб, паспортга муҳр урдириш учун ҳар бир мигрант минг километрдан ортиқ йўл юради. Чегарада кирди-чиқди қилиш бир машаққат, 16 соатли тунги йўлда бориш ва ортга қайтишнинг ўзи - бир хавф. Биз бунга ўзимиз гувоҳ бўлдик. Погардан Калуга вилоятигача Озодлик мухбирлари рулда ухлаб қолган ёки бошқа бахтсиз тасодифлар туфайли автоҳалокатга учраган учта муҳожир машинасини кўрди.

Чегарага кетаётган ёки қайтаётган меҳнат муҳожирларининг Москва-Погар трассасида автоҳалокатларда нобуд бўлаётгани ёки жароҳат олаётгани, афсуски, аллақачон одатий ҳолга айланган.

XS
SM
MD
LG