Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди


Вашингтон АҚШнинг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик соҳасидаги қонунларини бузгани учун Россиянинг бир қатор корхоналарига нисбатан санкциялар эълон қилди.

АҚШ санкциялари Россия корхонларига Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга ядровий ва ракета технологиялари етказиб берганижорий қилинмоқда ва уларнинг чоршанба куни кучга кириши мумкинлиги айтилди.

Санкциялар Туладаги “Катод” асбобсозлик конструкторлик бюроси, “НПО машиностроения”, “Рособоронэкспорт”, “МиГ” корпорацияси каби корхоналар ва уларнинг барча бўлим ва филиалларига нисбатан жорий этилмоқда.

Худди шундай санкциялар Хитой, Судан, Туркия ва Бирлашган Араб амирликларидаги айрим корхоналарга ҳам жорий этилмоқда.

Қўлланилаётган жазо чораси АҚШдаги ҳукуматга қарашли муассасаларнинг санаб ўтилган корхоналар билан ҳамкорлик қилишини тақиқлайди.

XS
SM
MD
LG