Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:39

Хадича Исмоилова 7,5 йиллик қамоққа ҳукм этилди


Боку суди озарбайжонлик танлиқли журналист Хадича Исмоиловани 7,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд Исмоиловани тухмат, солиқдан бўйин товлаганлик, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланганлик ва ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбдор, деб топди. Хадича Исмоилова Озарбайжон Президенти Илхом Алиев оиласининг бизнес империяси ҳақидаги мақолалари билан танилган журналистдир. Кузатувчилар ва ҳуқуқ фаоллари Исмоилованинг қамоққа олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ, демоқдалар.

Таниқли журналист ҳамкасбини ўз жонига қасд қилиш ҳолатига олиб келганликда ҳам айбланаётган эди. Лекин, Исмоиловадан бу айблов олиб ташланган.

Озодлик радиосининг Озарбайжон ҳизмати билан ҳамкорлик қилиб келган журналист Хадича Исмоилова ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган озарбайжонлик журналист Тўрали Мустафоев иши бўйича ўтган йил декабрь ойида ҳибсга олинган эди.

Ўтган ҳафтада Озарбайжон давлат прокурори Исмоиловага 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган эди.

Хадича Исмоилова Озарбайжон Президенти Илхом Алиев оиласининг бизнес империяси ҳақидаги мақолалари билан танилган журналистдир.

У бир қанча халқаро мукофотлар соҳибидир. Кузатувчилар ва ҳуқуқ фаоллари Исмоилованинг қамоққа олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ, демоқдалар.

Хадича Исмоилованинг ҳимоячилари бугунги маҳкама қарори юзасидан юқори инстанцияга арз қилажакларини айтишмоқда.

31 август кунги маҳкамада судья журналистнинг сўнгги сўз нутқини ўқишини тақиқлаб қўйди. Исмоилова сўнгги сўз нутқида ўзига қўйилган тухмат, солиқдан бўйин товлаш, ноқонуний тадбиркорлик ва ваколатини суиистеъмол қилиш айбловларини ҳокимият тарафидан унинг журналистик суриштирувларини тўхтатишга қаратилган уриниш, дея қоралади.

Журналист ўз нутқи давомида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг исмини айтиши биланоқ прокурор суд раисидан уни тўхтатишни талаб қилди.

Озодлик ҳамкори Исмоилова ўзига қўйилган айбловларни Озарбайжон ҳукумати мулозимлари, жумладан президент Алиевнинг коррупцион ҳаракатларини фош этувчи журналистик суриштирувлари учун сиёсий ўч олиш, дея рад этиб келади.

Бокудаги маҳкамада Исмоиловага сўнгги сўз берилганида у: "Озарбайжондаги репрессив машинани куни яқинда битажак", деб таъкидлади.

Ўтган ой ўрталарида Бокудаги маҳкама озарбайжонлик ҳуқуқ фаоли Лайло Юнусни 8 ярим йилга ва унинг турмуш ўртоғи Ориф Юнусни эса 7 ярим йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG