Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Мардикорни калтаклаган рус ўқувчилари видеоси тармоқда тарқади


Россия футбол лигаси ишқибозлари ўртасида ғолиб бўлган Ольга Кузькова неофашизм тарафдорларидан экани аниқланди
Россия футбол лигаси ишқибозлари ўртасида ғолиб бўлган Ольга Кузькова неофашизм тарафдорларидан экани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеода мактаб ёшидаги бир гуруҳ рус ўсмирлари ишдан қайтаётган тўқ-сариқ рангли камзулдаги муҳожирларни уриб, ҳақоратлаётганини кўриш мумкин. Тахминан ўтган қишда олинган бу видеотасвирлар уни кўрган мухлисларни беэътибор қолдирмаётир.

Ижтимоий тармоқларда тарқаб бораётган видеотасвир айрим, маълумотларга кўра, Россиянинг Томск шаҳрида 2014 йилнинг декабрида олинган.

Видеода тўқ-сариқ рангдаги камзулни кийиб олган тўрт осиёлик меҳнат муҳожири бир гуруҳ, кўринишидан, 12-13 ёшдаги ўсмир болалар томонидан тўхтатилади.

Болалар орасида нисбатан ваҳшийроқ кўринган бири муҳожирлардан бирининг ёқасидан тортиб, ҳақорат қила бошлайди. Ўсмир йигитчалардан бири эса мутлақо қаршилик кўрсатмаётган ва болаларнинг таҳдидини кулгу билан қабул қилаётган мигрантларни тасвирга олиб турганини кўриш мумкин.

Тармоқда кенг тарқаётган бу видеони жойлаштирган фойдаланувчилардан бири “Агарда ўзбеклар бу норасидаларни калтакласа, оммавий ахборот воситаларида “Гастарбайтерлар болаларни урди!”, дейишади” сарлавҳаси остида Фейсбукда пайдо бўлди. “Ур буларни!” деб рус тилида бақираётган ва ўзидан ёши катталарни мазах қилаётган болалар катта ёшдаги бир рус киши яқинлашаётганини кўриб, тум-тарақай қочиб қолади.

Яна ўша камерага олинган ва тармоқларда пайдо бўлган иккинчи видеода телефонда бир четда гаплашиб ўтирган фаррош олдига ўша сариқ курткани кийган ўсмир яқинлашади: “Сен қаерда яшайсан, аниқроғи, қаерда туғилгансан?” дея савол берган болакайни тушунмаётган муҳожир Тожикистондан эканини айтади.

- Тожикистонданмисан?! Бўлмаса мана сенга Россиядан салом! дея ўсмир тожикистонлик йигитнинг бошига шапалоқ уради.

Куппа-кундузи одамлар кўз-ўнгида ҳақоратланаётган мигрантларнинг ўзини оғир тутгани ва буни болакайларнинг ҳазил-ҳузулига йўйгани бу видеоларни кўрганлар таҳсинига сазовор бўлмоқда.

Баҳром Ҳуррамов суд маҳкамасида
Баҳром Ҳуррамов суд маҳкамасида

Ярамаслар қилмишлари жавобсиз қолишини яхши англаган ҳолда бу ишга қўл уряпти. Ишчиларга раҳмат – провокацияга жавоб бермаганлари учун!” деб ёзади тармоқ фойдаланувчиси Елена Крилова.

Айрим мухлислар муҳожирлар болаларнинг ҳақоратлари ва зарбалари жавоб бермасдан тўғри қилганликларини билдирсалар (“Мен бу болачалар қилмишлари учун афсусдаман ва кечирим сўрайман. Босиқлигингиз учун миннатдорман!”, “Бу гастарбайтерлар уларни яхшилаб тепиб қўйганда “йўввош мактаб болаларини вахшийларча калтаклагани” учун судланган бўларди”), бошқалар муҳожирлар ўсмирларни “тарбиялаб” қўйишлари кераклигини айтади. (“Мен бу болачаларнинг отасини ҳам топиб, яхшилаб таъзирини бериб қўйган бўлардим!”).

Тармоқ иштирокчилари бундан 2,5 йил олдин Москванинг Бутово мавзесида бир гуруҳ мактаб болалари таҳқирлашига учраган бухоролик 35 ёшли Баҳром Ҳуррамов “қор ўйнаётган болалардан бирининг жағини белкурак билан уриб синдирганини” эслади.

Ўшанда муҳожир ҳимоясига маҳаллий фуқаролар чиқишларидан сўнг суд 12 яшар болага тан жароҳати етказган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг айби йўқлиги тўғрисида қарор чиқарган ва уни озод этгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG