Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:54

Муаммар Қаддафийнинг ўғли ўлимга ҳукм этилди


Ливия суди мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом ва унинг саккиз сафдошини ўлимга ҳукм этди.

Улар 2011 йилдаги ҳарбий жиноятларда айбли, деб топилдилар.

Ливияни 42 йил бошқарган Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом ҳукуматга қарши исёнларни бостириш пайтида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланади.

Ҳаага трибунали Муаммар Қаддафийнинг ўғли, унинг айрим сафдошларини экстрадиция этишни сўраб, бир неча марта Ливия ҳукуматига сўровнома жўнатган.

Аммо, расмий Триполи бу сўровномани рад қилиб келган. Муаммар Қаддафийнинг ўзи 2011 йилда исëнчилар томонидан шавқатсизларча ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG