Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:46

OzodlikOnline: Мардикорлар пулининг камайиши дабдабали тўйларни озайтирдими?


Рассом Рустам Бозоровнинг "Тўй" асари.
Рассом Рустам Бозоровнинг "Тўй" асари.

Аксар ўзбеклар Россияда йиллар давомида ишлаб, йиққан пулини бир кунлик дабдабали тўйга сарфлаяпти. Кейинги пайтда рублнинг қадрсизланиши ортидан мардикорнинг топгани қарийб 50 фоизга камайди. Айни пайтда ҳокимликлар тўйларда дабдабани камайтиришга бел боғлаган. Бу ҳолатлар дабдабали тўйлар сонига таъсир қилдими? OzodlikOnline дастурининг 27 июль соат 19:05даги сонида шу ҳақда гаплашамиз. Мулоқотимизга қўшилинг!

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери дабдабали тўйларга қарши курашиб келади ва бунга оид кўплаб қарорлар қабул қилинган. Шунга қарамасдан аксари иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган ўзбекистонликларнинг тўй ва маъракага қиладиган харажатлари миқдори камайиш ўрнига, йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

Кимдир тўйига минг кишига етадиган бедана кабоб пиширса, бошқаси ундан ўзиш учун дастурхонга товусдан пиширилган қовурдоқ тортаяпти.

Биров "Маҳаллада дув-дув гап бўлсин" деб, машҳур қўшиқчини фалон долларга тўйига чақирса, бошқаси ундан ўтиш учун қарзга бўлса ҳам келин- куёвга лимузинлар кортежини қилаяпти.

Аксар ўзбеклар Россияда 10 йил ишлаб, йиғиб-терганини 1 кунлик тўйга сарфлаб, тўйни эртасига хуржунни орқалаб яна мардикорликка жўнаяпти.

OzodlikOnline: Мардикорлар пулининг камайиши дабдабали тўйларни озайтирдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:23 0:00

Яна айримлар "Ҳеч кимдан кам бўлмаслик учун" катта миқдорда қарз кўтариб, дабдабали тўй қилаяпти-ю, тўй ўтгач бола-чақасини ташлаб пул топгани муҳожирликка кетаяпти.

Кейинги бир йил давомида Россия рублининг долларга нисбатан қадрсизланиши ортидан ўзбек муҳожирлари юбораëтган пул миқдори қарийб 50 фоизга қисқарган.

Қишлоқ хўжалиги тараққиëти учун халқаро жамғарма ҳисоб-китобича, иқтисоди, асосан, Россиядан юборилаëтган муҳожир пулига қарам бўлган Ўзбекистон аҳолисининг молиявий аҳволи эндиликда ëмонлашиши мумкин.

Хўш, муҳожир пулининг ярмига кесилиши Ўзбекистондаги тўйларга таъсир қилдими? Тўйларда дабдаба камайдими?

Бунинг устига ҳокимликлар дабдабали тўй-ҳашамларга қарши курашни кучайтираяпти. Тўйларни камтарона, ортиқча сарф-харажат ва дабдабасиз ўтказиш ҳақида топширилган ва бунга амал қилмаганларга тегишли жазо белгилаш ҳам кўрилмоқда.

Бу тадбирларнинг ҳам ўзбек тўйларига таъсири сезилаяптими? Тўйлардаги "ким ўзар"лар тўхтадими?

Душанба¸ 27 июль куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар шу саволлар атрофидаги кузатишларингиз билан жонли суҳбатда иштирок этинг.

Жонли мулоқотга элтувчи энг осон ва қисқа йўл – Озодликнинг Skype манзиллари!

OzodlikOnline: Мардикорлар пулининг камайиши дабдабали тўйларни озайтирдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG