Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:15

ФИФА: Коррупция юзасидан қўшалоқ текширув бошланди


ФИФА алоқалар директори Уолтер де Грегорио
ФИФА алоқалар директори Уолтер де Грегорио

Швейцария расмийлари 27 май куни футбол бўйича 2018 ва 2022 йилги ФИФА Жаҳон Кубоги мезбонларини аниқлаш жараёнига алоқадор пулни ювиш ва идорий камчиликлар юзасидан жиноий ишлар очилганини билдирди.

Швейцария Бош прокуратурасининг маълум қилишича, ФИФА АЙ-ТИ тизимига ўрнатилган ҳужжатлар мусодара қилинган.

Прокуратура матбуот котиби Уолтер де Грегорио матбуот йиғини ўтказиб, ФИФА Бош котиби Жероме Валке ва Президент Блаттер коррупция ишларига алоқадор эмаслигини айтди.

Де Грегорио тергов ишига қарамасдан ФИФА президенти сайлови 29 майда бўлиб ўтишини ва 2018 ва 2022 йилги Жаҳон Кубоклари учун овозлар қайта саналмаслигини билдирди.

29 май куни бўлиб ўтажак сайловда жорий президент Сепп Блаттернинг бешинчи бор президент этиб сайланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Швейцария Федерал Адлия Идораси ФИФАнинг етти мулозими ҳибсга олинганини маълум қилганди.

Цюрихда ҳибсга олинганлар орасида ФИФА жорий вице президенти Жеффрей Уэб ва ижроий қўмита аъзоларидан бири ва Шимолий Америка, Марказий Америка ва Кариб Футбол Федерацияси президенти борлиги хабар қилинмоқда.

АҚШ Адлия Вазирлигига кўра, у ФИФАнинг тўққиз мулозимини коррупция дасисасида айбламоқда.

XS
SM
MD
LG