Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Қозоғистонликлар президент сайламоқда


Олмаота вилоятидаги 395-сайлов участкасидан олинган лавҳа.
Олмаота вилоятидаги 395-сайлов участкасидан олинган лавҳа.

Қозоғистонда бугун навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтаяпти. Мухолифат бутунлай жиловланган ва оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бу мамлакатда Нурсултон Назарбоевнинг бешинчи муддатга президент бўлиб сайланишига ҳеч ким шубҳа қилаётгани йўқ.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 26 апрель куни эрталаб соат 7.00 да мамлакат бўйлаб 9741 сайлов участкаси очилган. Овоз бериш жараёнини мингдан зиёд маҳаллий ва халқаро кузатувчи кузатиб бораётгани айтилди.

Аслида 2016 йили ўтказилиши лозим бўлган президент сайловини бу йил ўтказиб юбориш ташаббуси Қозоғистон халқлар ассамблеяси томонидан 14 февраль куни кўтарилган. Ўшанда ассамблея вакиллари сайловни муддатидан эртароқ ўтказишни “иқтисодий сиёсатни мустаҳкамлаш” зарурати тақазо этаётганини билдиргандилар. Таъкидлаш ўринлики, мазкур ассамблея раиси президент Назарбоевнинг ўзи бўлиб ҳисобланади.

74 ёшли Нурсултон Назарбоев мамлакатни моҳиятан 1989 йилдан буён бошқариб келмоқда. У президентлик курсисига бешинчи марта даъвогарлик қилмоқда.

Кузатувчилар, мамлакат қонунчилигига мувофиқ, чексиз марта давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Нурсултон Назарбоевнинг бу галги сайловда ҳам ғалаба қозонишига шубҳа қилмаяптилар.

Нурсултон Назарбоевнинг сайловдаги икки рақиби - Коммунистик партия аъзоси Турғун Сиздиқов ва мустақил номзод Абулғази Кусеинов, кузатувчиларга кўра, сайловга машруълик тусини бериш учун пойгага қўшилган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Назарбоев даврида катта-кичик турли амалларни эгаллаб келган.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 18.00 гача сайловчиларнинг 89:69 фоизи овоз бериб бўлган.

МСК котиби Бахит Мелдешов Остонада ўтган брифингдапрезидент сайлови қонунбузарликларсиз, ҳалол ва очиқ ўтаётганини билдирди.

Айни пайтда Олмаота шаҳридаги 212-сайлов участкасида бўлган Озодлик мухбири бу ерда ижтимоий ишлар ходими ёши ўтган бир сайловчи билан биргаликда овоз бериш кабинасига киргани ва унга номзод Нурсултон Назарбоевнинг исмини айтаётганига гувоҳ бўлганини қайд этди.

Озодлик мухбири бу борада сайлов участкаси раиси Бирлик Ўразалиулидан изоҳ сўраганида, у ижтимоий ишлар ходимлари кўзи яхши кўрмайдиган ва қулоғи яхши эшитмайдиган сайловчиларга кўмак беришлари, қари одамларнинг қулоғи оғирроқ бўлгани учун уларга номзодларнинг исмини баъзан қаттиқроқ айтишга тўғри келаётганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG