Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:49

Сурия ва Ироқда ИД сафида жанг қилган 19 тожик ҳалок бўлди


Сурияда ҳалок этилгани ишонилган тожик жангчиси "Имрон" сурати "Одноклассиники" саҳифасига қўйилган
Сурияда ҳалок этилгани ишонилган тожик жангчиси "Имрон" сурати "Одноклассиники" саҳифасига қўйилган

Интернетга Сурия ва Ироқдаги “Исломий Давлат” гуруҳи сафида жанг қилган тожик миллатига мансуб 19 нафар шахс видео суратлари қўйилган.

“Иншоллоҳ, шаҳид бўлган тожик биродарлар” сарлавҳали беш дақиқалик видео YouTube порталига илк бор 19-феврал куни қўйилган.

Ортидан мазкур видео турли ижтимоий тармоқлар орқали турли веб фойдаланувчилар орқали тарқатилган.

Видеода ҳалок этилган ҳар бир жангчининг сурати ва номи берилган.

Видеода шунингдек тожик тилидаги нашида янграб туради.

Ҳалок бўлган тожик жангчиларининг исмлари ҳақиқий эмас.

“Исломий Давлат” гуруҳи сафларига қўшилган жангчиларга тахаллус ёки Исломий номлар берилади.

Суратлари кўрсатилган жангчиларнинг шахси ва улар қачон ҳалок бўлганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Бироқ, мутахассислар видеонинг ҳаққонийлигига шубҳа йўқлигини айтади.

“Шаҳидлар видеолари”

Тожик тилидаги лавҳа “Исломий Давлат” томонидан рус тилида бод-бод ёйинланувчи видеолардан фарқ қилмайди.

Бундай видеолар собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан чиққан турли жамоатлар “шаҳидлар”ини мадҳ этишга бағишланади.

Сурия ва Ироқда қанча Тожикистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум эмас.

Расмий рақамларга кўра, “Исломий Давлат” сафларида ҳалок бўлган тожикистонликлар адади 300 нафар атрофидадир.

XS
SM
MD
LG