Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:48

Украина шарқида яна аҳоли пунктлари ўққа тутилди


Украина шарқида кечаётган жангларда сўнгги бир кун ичида тўққиз украиналик ҳарбий ҳалок бўлган, ўттиздан ортиғи яраланган.

Россияпараст айирмачилар орасидан ўлганлар сони ўнта, яраланганлар йигирмани ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош штаби матбуот ҳизмати бошлиғи Владислав Селезнёв бугун маълум қилди.

Жаноб Селезнёвга кўра, ўтган тунда айирмачилар ҳукумат кучлари позицияларини, шунингдек, Луганск вилоятидаги Счастье шаҳри, Новотошковка посёлкаси, Старый Айдар, Сокольники, Макарово, Ольховое қишлоқларидаги аҳоли пунктларини ўққа тутган.

Донецк вилоятининг Дебальцево шаҳрида украин ҳарбийлари ва айирмачилар ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Якшанба куни украин расмийлари айирмачилар Мариуполь шаҳридаги аҳоли пунктларига ракета ҳужумларини амалга оширганини билдирганди.

Мариуполда 30 одамнинг ўлими, 100 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган ракета ҳужумлари ортидан 25 январь Украинада миллий мотам куни, деб эълон қилинди.

Президент Порошенко Мариуполдаги ҳужумни “инсониятга қарши жиноят” сифатида баҳолади.

БМТ маълумотларига кўра, Украина шарқидаги жангговор ҳаракатларда ўтган йилнинг апрелидан то шу кунгача беш мингдан зиёд одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG