Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:53

OzodlikOnline: Сиз сайловда қатнашдингизми?


21 декабрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу сайлов бошланмай турибоқ унга берилган баҳолар¸ билдирилган муносабатлар ўртасида чуқур жарлик мавжуд.

Расмий Тошкент бу маъракани "демократия тантанаси" сифатида таснифласа¸ мухолифат бу галги сайловларни яна "демократия гўркови" дея атамоқда.

Мустақил кузатувчилар эса¸ сайловолди вазиятининг ўзиëқ ҳалол ва демократик сайлов нормаларига мос келмагани учун¸ жараëнни кузатиш ва унга тўлақонли баҳо беришни ўзига эп ҳам кўрмади.

Демократик бошқарув тизимининг гултожи ҳисобланмиш сайловлар¸ халқ вакилларини сайлаш жараëни¸ Сизнинг назарингизда¸ 2014 йилда қай шаклу шамойилда кечди?

Унда Сиз ва яқинларингиз қатнашдими?

Сизни сайловда қатнашиш ëки қатнашмасликка ундаган омиллар нима?

Кимга ва нима учун овоз берганингизни биласизми?

2014 йилги парламент сайловлари Ўзбекистоннинг бугуни ва эртасига қандай таъсир қилади?

Душанба¸ 22 декабрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

Skype орқали суҳбатга қўшилиш имкони йўқ ўзбекистонликлар +420 724 971 539 рақами орқали WhatsApp ва Telegram тармоғига ўз телефон рақамларини ëзиб юборсалар¸ уларни суҳбатга улашга ҳаракат қиламиз.

OzodlikOnline: Сиз сайловда қатнашдингизми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:22 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG