Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:33

ЕХҲТ Ўзбекистон сайловига тўлақонли кузатувчилар ҳайъатини юбормайди


ЕХҲТ Ўзбекистонда жорий йил 21 декабрида ўтказиладиган парламент сайловига тўлақонли кузатувчилар ҳайъатини юбормайди. ЕХҲТ расмийсининг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Ўзбекистондаги сайловларда рақобатчилик муҳитининг йўқлиги боис фақат баҳоловчи миссияни юбориш билан чекланилган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик муассасалар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси матбуот вакили Рэйчел Бендинг Озодлик билан суҳбатда бу ҳақда маълум қилди:

- Биз Ўзбекистон ҳукумати тарафидан таклифнома олганмиз ва ташиклотимиз бу мамлакатга чекланган баҳоловчи миссияни юбориш ҳақида қарор олди. Миссияни тузиш ишларини бошладик, - деди ЕХҲТ Демократик муассасалар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакили Рэйчал Бендинг.

ЕХҲТ ҳар бир мамлакатда ўтадиган сайловга ўзининг чекланган баҳоловчи миссиясини юборади. Чекланган баҳоловчи миссия бир неча кишидан иборат бўлиб, тўлақонли кузатувчилар миссияси ўрнини босолмайди.

ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайловларда рақобатчилик муҳити чеклангани важидан бу мамлакатга баҳоловчи миссиясини юбориш билан чекланган.

-ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайловда мусобоқа муҳити чеклангани сабабидан тўлақонли кузатувчиларни юборишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблайди, - деди Рэйчел Бендинг.

Ўзбекистон парламентига сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтиши керак. Таҳлилчиларга кўра, сайловда иштирок этаётган номзодларнинг биронтаси ҳам жорий ҳукумат сиёсатидан фарқ қиладиган қарашга эга эмас. Сиёсий партияларнинг биронтаси ҳам ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.

Ўзбек мухолифати эса бу йил ҳам парламент сайловларига қўйилмади. “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов Ўзбекистонда 21 декабрь кунига белгиланган парламент сайловини мамлакат сиёсий ҳаётида мутлақо аҳамиятга эга бўлмаган маърака, деб ҳисоблашини айтади:

- Танлов йўқ. Сайлов танловсиз сайлов бўляпти. Ҳар йили шунақа бўляпти. Муқобиллик бўлмаса кўп партиявийлик бўлиши мумкин эмас. Бизга ҳукумат йиғилишга рухсат бермаяпти. Рўйхатдан ўтказмаяпти. Конституцияни асосий моддаларидан бири ҳокимият манбаи халқдир, деган талаб бажарилмаяпти, - дейди Орипов.

Ўзбекистонда парламент сайловидан бир неча ой ўтиб, қонун бўйича президент сайловлари бўлиб ўтиши керак. Бироқ Ўзбекистонда президент сайловининг аниқ муддати ва номзодлари эълон қилингани йўқ.

XS
SM
MD
LG