Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

Тошкентда президентни қўриқлаган снайпер ўзини отгани хабар қилинди


Тошкентдаги кўп қаватли турар-жой биноларидан бирининг томида 28-30 ёшлар атрофидаги эркак ўзини отиб ташлади. Ўз манбаларига таяниб бу ҳақда хабар қилган Fergana.ru ахборот агентлиги марҳум Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тан соқчиларидан бири бўлган снайпер экани ҳақида ёзмоқда.

19 август куни эрталаб Тошкентнинг Миробод туманидаги Афросиёб кўчасида жойлаган кўпқаватли 13-уйнинг томида 30 ёшлар атрофидаги эркак ўзини отиб ташлади.

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб хабар қилаётган Fergana.ru ахборот агентлиги ҳодиса тонгги соат 6 атрофида содир бўлгани ва ўз жонига қасд қилган шахснинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни қўриқлаш хизматидаги снайперлардан бири экани ҳақида ёзди:

"19 август куни тонгги соат 6-7 лар оралиғида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биносига қўшни кўпқаватли 13-уйнинг юқори қаватида яшайдиганлар ўқ овозига ўхшаш ғалати қарсиллаган овоздан уйғонди... Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинонинг иккинчи подъезди тепасидаги том қисмидан ўз бошига отиб, жонига қасд қилган ёшгина йигитнинг жасадини олиб тушишган... Ўлган шахс президентни қўриқлаш хизматида ишлаган снайпер-тан соқчи бўлиб чиқди (халқ орасида уларни "гитарачилар" деб аташади)", деб ёзди Fergana.ru агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Агентлик хабарига кўра, марҳум кўринишидан "28-30 ёшлар атрофидаги ёшгина йигит" бўлган ва отилган ўқдан унинг боши мажақланиб кетган.

Снайпер экани айтилаётган ва ҳозирча шахси номаълум қолаётган марҳум нима сабабдан жонига қасд қилгани, тонгги соат 6 да кўпқаватли уй томига хизмат вазифасини бажариш мақсадида чиққанми ёки айнан жонига қасд қилиш учун чиққанми - бу борада бирор маълумот йўқ.

Озодлик бу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Миробод тумани ва Тошкент шаҳри ИИБга боғланди.

Миробод тумани Ички ишлар бўлими 19 август куни Афросиёб кўчасида бир эркак киши ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади. Аммо марҳумнинг шахси, хусусан унинг Ўзбекистон президенти тан соқчиси эканига маълумотлар юзасидан бирор изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишга уринмоқда.

Янгиликларни Озодликда кузатинг!

XS
SM
MD
LG