Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:39

OzodNavigator: Хорижда муҳим воқеалар матбуот назаридан четда қолиши мумкинми?


Ўзбек матбуоти учун шу кунлардаги долзарб воқеа ўтган ҳафта президентнинг масжид қурилишини бориб кўрганидир.
Ўзбек матбуоти учун шу кунлардаги долзарб воқеа ўтган ҳафта президентнинг масжид қурилишини бориб кўрганидир.

OzodNavigator дастурининг 23 июль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Хорижда муҳим воқеалар матбуот назаридан четда қолиши мумкинми?” деган савол жавобини қидирдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Шу кунларда дунёда рўй бераётган муҳим воқеалар Ўзбекистон расмий ва ярим-расмий матбуотида акс эттирилмаяпти.

17 июль куни Украина шарқида Малайзия ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолётнинг уриб туширилгани оқибатида 295 одам ҳалок бўлди. Айирмачилар уриб туширгани гумон қилинаётган самолёт ҳалокати жойига бир неча кун давомида халқаро терговчиларнинг қўйилмагани, қурбонлар жасадлари ватанига қайтарилмагани халқаро ҳамжамият ғазабига сабаб бўлди.

Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари ХАМАС ракета ҳужумларига жавобан ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. Икки ҳафтадан бери давом этаётган зўравонликларда 600дан ошиқ фаластинлик, асосан тинч фуқаролар ҳалок бўлди. Исроил томонидан 30га яқин одам, асосан аскарлар ўлдирилди.

Бутун дунё диққат марказида қолаётган бу каби воқеаларни нафақат Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Жаҳон хабар агентлиги кабилар, ярим-расмий Интернет нашрлари ҳам ёритгани йўқ.

Ўзбек матбуоти шу кунларда президентнинг Тошкентда янги масжид қурилишини бориб кўргани, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бехатар парвоз таклиф қилаётгани, журналистлар ижодий уюшмасининг навбатдаги конференцияси каби ҳодисаларни муштарийларга таклиф қилмоқда.

Бу вазиятда Интернетга кириш имкони бўлмаган аксар ўзбекистонликлар информацион очликни бошдан кечираётганини кўриш мумкин.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида муҳожиратда юрган, хорижда яшайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Хорижда муҳим воқеалар матбуот назаридан четда қолиши мумкинми?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 23 июль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Хориж матбуоти воқеаларни қандай ёритади? Хорижда юрганингизда ахборот очлигини ҳис этасизми?

Хорижда оддий одамлар хабарларни қаердан, қандай олади? Дунёда рўй бераётган муҳим воқеадан оддий одамлар бехабар қолиши мумкинми?

Сиз яшаб турган мамлакат матбуоти воқеаларга холис ёндошадими? Ёки матбуот бир тарафлама ёритадиган мавзулар борми?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тинглашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG