Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Мулкингизни мусодара қилмоқчи бўлсалар, Ўзбекча Википедияга “арз қилинг”


OzodWiki – қўшалоқ фойда берувчи эшиттириш: у, бир томондан, Интернетдаги билим омборига олиб борувчи йўлни кўрсатса, иккинчи томондан шу кунда кўп ишлатилаётган ёки кам ишлатилса-да ижтимоий аҳамияти катта бўлган сўзга эътиборингизни қаратишга уринади.

Бугун Ўзбекча Википедиядан “Мусодара” сўзини танладик.


Гап шундаки, Наманган ва Фарғона шаҳарлари марказидаги йирик буюм бозорларида шаҳар ҳокимиятларининг Савдо департаменти ва Солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида кенг кўламли рейдлар ўтказилгани ва бир неча кийим-кечак дўконлари мусодара қилингани тўғрисида жорий ҳафта бошида хабар бердик.

Сўнгги жумлада таги чизилган сўз – “мусодара”нинг нима эканлигини, албатта, кўпчилик билади. Лекин, кимнинг, қайси органнинг, қай ҳолатларда ва қандай жиноятлар учун жазо тариқасида мол-мулкни мусодара қилиши мумкинлигини ҳаммаям билавермайди.

Худди шу масалалар қандай ёритилганига қизиқиб, Ўзбекча Википедиянинг “Мусодара” мақоласини очдик:


Кўриб турганингиздек, Ўзбекча Википедиянинг “Мусодара” мақоласи ўта қисқа ва шунинг учун ҳам изоҳталаб экан. Мақолани ўқир эканмиз, саволларимиз камайиш ўрнига кўпайиб кетди ва уларни тошкентлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловга бердик.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Тошкентлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов Наманган ва Фарғона шаҳарлари марказидаги йирик буюм бозорларида амалга оширилган мусодараларни воқеага оид ҳужжатларни ўз кўзи билан кўрмагани учун шарҳлашни истамади.

Ўзбекча Википедиянинг “Мусодара” мақоласига кўра, жазонинг бу турини қўллаш тартиби мамлакатнинг 4 та кодексида белгилаб қўйилган. Қуйида ўша қонунларнинг мақолада тилга олинган моддаларини келтирамиз. Энг муҳим гап шуки, Ўзбекистон Жиноят кодексидан мусодарага оид 53- модда 2001 йилнинг 29 августида умуман чиқариб ташланган. Яъни шу кунда 52- моддадан кейин 54- модда келади.

Мана энди Ўзбекча Википедиянинг “Мусодара” мақоласида тилга олинган кодексларнинг масалага оид моддалари билан танишинг:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

52-модда. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш
Ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганида суд ҳукми билан мазкур унвондан маҳрум қилиниши мумкин.
Олий ҳарбий ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотига эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганида суднинг ҳукм асосида киритадиган тақдимномасига биноан мазкур унвон ёки мукофотдан маҳрум қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
ХI боб. Жазо тайинлаш
54-модда. Жазо тайинлашнинг умумий асослари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

211-модда.
Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади;
(211-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-176-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 363-модда)
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади;
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ


27-модда. Мусодара қилиш
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш шу ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора: туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан; божхона органлари томонидан — акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда, шунингдек экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда; солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан — акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар сақланганда, реализация қилинганда, шунингдек яширин равишда ишлаб чиқарилганда. Башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлган ашёгина мусодара қилиниши мумкин.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-56-сонли Қонуни таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 39-сон, 385-модда)
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Мусодара қилиш чорасини қўлланиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА КОДЕКСИ

186-модда.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларнинг кўришга тааллуқлилиги
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар жазо чораси сифатида жарима, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда товарларни мусодара қилиш чораси қўлланилса, божхона органи томонидан кўрилади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўллаш суд тартибида амалга оширилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан товарларни мусодара қилиш чорасини қўллаш суд тартибида амалга оширилади.
(186-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
агар асосий ёки қўшимча жазо чораси тариқасида товарларни ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилса, тегишли божхона органи жойлашган ердаги суд томонидан кўрилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриш ва божхона органлари номидан жазоларни қўллашга божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳақлидир.
Юқори турувчи божхона органи божхона органларига тааллуқли ҳар қандай ишни ўзи кўриш учун қабул қилиб олишга ёки уни исталган қуйи божхона органларига топширишга ҳақлидир.
XS
SM
MD
LG