Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:19

"Лабзак" бизнес марказидаги портлашда бир аёл нобуд бўлди


Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзеидаги 8 қаватли бинонинг 1-қаватида 23 апрель оқшомида содир бўлган портлашда камида 4 киши жароҳатланди. Кейинчалик бу портлаш чоғида олинган жароҳатлар туфайли бир аёл касалхонада жон таслим қилди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 8 қаватли "Лабзак" бизнес маркази биносида портлаш маҳаллий вақт билан соат 18:10 да рўй берди.

Туман Ички ишлар бўлимидаги манбадан олинган маълумотга кўра, портлашга газ сизиши сабаб бўлган ва натижада 4 киши турли даражадаги куйиш жароҳати билан ТошМИ шифохонасига ётқизилган.

"Портлашга бино ичида газ сизиб чиққан ва натижада портлаш рўй берган. Ҳалок бўлганлар бўйича маълумот йўқ. Лекин тўрт киши жароҳатланган, асосан куйганлар бор. Улардан бири аёл киши, уч нафари эркак киши", деганди кеча Озодлик манбаси.

Бироқ кўп ўтмай портлашдан жароҳат олган аёл жон таслим қилгани маълум бўлди.

Портлаш иш вақти тугаб, бинодаги идоралар ходимларининг бинони тарк этаётган пайтига тўғри келмоқда. Шу боис, жароҳатланган сони ИИБ берган рақамдан ортиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

ИИБдаги манбага кўра, ҳодиса рўй берган кездаёқ Ўт ўчирувчилар, Тез ёрдам хизмати ва милиция бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва зарурий биринчи ёрдамни кўсатган. Бинонинг ичи ва атрофидаги зудликда эвакуация қилинган.

Тошкентнинг Лабзак мавзеидаги бинода портлаш содир бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00


Социал тармоқлар: Бино бир томонга оғиб қолди

Портлаш натижасида бизнес марказ биносига қаттиқ шикаст етган. Тошкентдаги манбалардан олинган маълумотга кўра, бу бинонинг биринчи қаватида Азия-Альянс банкининг филиали жойлашган. Баъзи манбаларда бинонинг портлаган қисми айнан шу банкка тегишли экани айтилмоқда.

Озодликка WhatsApp орқали жўнатилган расмларда бинонинг портлаш бўлган қисми тўлиқ вайрон бўлганини кўриш мумкин. Портлаган қисм бинонинг бурчагида ва айни дамда воқеа гувоҳлари бинонинг бир томонга бироз оғганини кўриш мумкинлиги ҳақида ёзмоқдлар.

Ҳозирча бу борадаги хавотирларга тўхталган Podrobno.uz нашри ўзбекистонлик мутахассисларга таяниб, бинонинг қулаш эҳтимоли йўқ, деб хабар қилмоқда.

Қуйида Лавбзакда бўлган портлаш бўйича Озодлик мухбирлари аниқлаган қўшимча тафсилотларни тинглашингиз мумкин.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:51 0:00
Бевосита линк







XS
SM
MD
LG