Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:09

Корея ширкати Ўзбекистонга пахта терувчи минитракторлар жўнатишга киришди


LS Mtron Ltd. компанияси ишлаб чиқараëтган ана шу минитракторлар Ўзбекистон талаби билан пахта теришга мослаштирилади.
LS Mtron Ltd. компанияси ишлаб чиқараëтган ана шу минитракторлар Ўзбекистон талаби билан пахта теришга мослаштирилади.
Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган келишувга мувофиқ¸ Жанубий Кореянинг LS Mtron Ltd. компанияси келаси 5 йил ичида 24 570 дона минитрактор етказиб бериш мажбуриятини амалга оширишга киришди.

Ширкат мутасаддисининг Озодликка билдиришича¸ умум қиймати ярим миллиард долларга тенг бу келишувда кўзда тутилган дастлабки 200 дона трактор Ўзбекистонга етказилган.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери расмий баëнотларда қолиб келаëтган пахтачиликни механизациялаштиришга оид режасини амалга оширишга киришган кўринади.

Ўзбекистоннинг давлатга қарашли “Agromash Sanoat Invest” ширкати билан имзоланган келишувга мувофиқ корейс заводи пахта теришга ихтисослашган минитракторлар янги моделини ишлаб чиқаришга киришган.

Бу ҳақда Жанубий Кореядаги минитрактор ишлаб чиқарувчи етакчи ширкат саналган LS Mtron Ltd. компаниясининг Жануб-шарқий Осиë бўйича мутасаддиси G.H Kim Озодлик билан суҳбатда маълум қилди:

- Ўзбекистон билан эришилган келишувга кўра¸ биз 100 от кучига эга бўлган мавжуд моделларимизни пахтани юқори сифат билан териб олишга мослаштиришимиз керак. Ўзбекистон пахта етиштирувчи мамлакат бўлгани учун тракторларимиз буюртмачи талабига мослаштирилади¸ дейди жаноб Ким.

Жанубий Корея ширкати расмийсига кўра¸ завод ишлаб чиқарган трактор моделларидан 200 донаси жорий ойда Ўзбекистонга юборилган ва яқин келажакда эски моделдаги бу тракторларни ўзбек пахтачилиги талабига мослаш жараëни бошланади:

- Биз тракторларимизни беш йил давомида юборамиз. Биринчи йилда биз пахта йиғим-терим кампанияси бошланишидан олдин 1000 дона янги моделдаги трактор юборамиз. Бу тракторлар пахта даласида синовдан ўтиб¸ буюртмачи талабларини қондириши тасдиқлангач¸ келишувда кўзда тутилган тракторларнинг қолган қисмини ишлаб чиқариб¸ Ўзбекистонга еткизиб берамиз¸ дейди жаноб Ким.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев октябрь ойида Тошкент ўтказилган “Пахта ярмаркаси”да пахта теришни механизациялаштириш масаласига алоҳида тўхталган эди.

Ўз чиқишида Бош вазир 2016 йилдан бошлаб 80-90% пахта терими машиналар ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилаëтганини алоҳида таъкидлаган ва бу жараëнда Жанубий Корея ва Италия тракторсозлари ëрдам беражагини таъкидлаган эди.

Бухоролик фермер Ибод Жўраев пахтани юқори сифатда териб олишга мослаштирилган бундай минитракторларнинг Ўзбекистон пахта далаларига йўл олиши¸ пахтачилик ривожи учун жиддий қадам бўлишини айтади:

- Бу жуда яхши хабар биз учун. Ҳозиргача биринчи терим фермер учун бош оғриқ. Иш кучи етишмайди¸ механизация йўқ. Ўн кунлаб биринчи терим давом этади. Ҳозирча¸ бизда пахта териш машинаси сотиб олиш имкони йўқ. Лизингга ҳам ололмаймиз. Энди корейс тракторлари келса¸ улардан фойдаланиш буғдой ўрувчи комбайнлар каби терим мавсумида ижарага бериш орқали йўлга қўйилса керак¸ дейди бухоролик фермер.

Ҳозирча илк бор Ўзбекистон бозорига кираëтган Жанубий Кореянинг LS Mtron Ltd. Компанияси¸ унинг расмийси таъкидича¸ қишлоқ хўжалигида турли мақсадларда фойдаланиладиган минитракторлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи завод. “Бизнинг асосий мижозларимиз орасида АҚШ фермерлари ҳам бор”¸ деб қўшиб ўтди Озодлик билан суҳбат давомида жаноб Ким.

“Имзоланган келишув гаранти сифатида Ўзбекистон ҳукумати тургани боис¸ биз ўзаро ҳамкорлик истиқболларига некбин қараяпмиз”¸ дейди LS Mtron Ltd. Компаниясининг Осиë бўйича мутасаддиси жаноб Ким.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери пахта мавсумида кенг кўламда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиб¸ пахтачиликни механизациялаштириш жараëнини амалга оширмай келаëтгани учун халқаро майдонда жиддий танқидларга учрамоқда.

2013 йилги пахта мавсумида болалар ва мажбурий меҳнат эвазига қўлда терилаëтган ўзбек пахтасини бойкот қилган Ғарб ширкатлари умум қиммати 1 триллион долларлик бизнес даражасига етди.
XS
SM
MD
LG