Тожикистон президенти янги нефт заводини очди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон нефтни қайта ишловчи янги заводини ишга туширди.

Имомали Раҳмон йилига 100 минг тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлган заводнинг тантанали очилиши маросимида қатнашиш учун шанба куни Шаҳринав шаҳрига борди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, мазкур заводни Россия нефт билан таъминлаши кўзда тутилган.

Бироқ Россия қанча миқдорда нефт етказиб бериши маълум қилинмади.

Тожикистон автомобиллар учун бензин, дизел каби қайта ишланган нефт маҳсулотларини асосан Россия ва Қозоғистондан сотиб олади.

Мавзудош мақолалар Хабарлар
Back to top