Линклар

Шошилинч хабар
19 май 2024, Тошкент вақти: 20:05

H&Mдан ўзбек пахтасига бойкот талабига риоя қилиш сўралмоқда


Ҳукумат болаларнинг пахтага чиқарилишини кескин тақиқлаган 2012 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани далаларига чиқарилган мактаб ўқувчилари.
Ҳукумат болаларнинг пахтага чиқарилишини кескин тақиқлаган 2012 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани далаларига чиқарилган мактаб ўқувчилари.
Пахта теримида болалар меҳнатидан мажбурий фойдалангани боис Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишга чақирган ҳуқуқ ҳимоячилари энди ғарбнинг йирик кийим-кечак ширкати бўлмиш H&Mдан ваъдасини бажаришни сўрамоқда.


"Ўзбек пахтаси қуллик маҳсули"


Шу кунларда ўзининг янги мавсум учун кийим-кечакларини машҳур футболчи Дэвид Бекхам ва қўшиқчи Лана Дел Рейлар қиёфасида реклама қилаётган H&M ширкати ўзбек пахтасини бойкот қилишга чақираётган халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари босими остида қолди.

The Guardian нашрининг ёзишича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари H&M ширкати ишлатаётган пахта ҳануз болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланилган Ўзбекистондан келтирилаётганини айтиб, ширкатдан бойкот талабларини тўлиқ бажариш талаб қилинмоқда.

Жумладан, Anti-Slavery International каби замонавий қуллик ва мажбурий меҳнатга қарши курашаётган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари босимларига жавобан H&M ширкати, аввалига ўзи ишлаб чиқараётган кийимлар учун олинаётган пахтанинг асл манбаидан бехабарлигини айтган ва бу аниқланса, бойкотга қўшилишини билдирган эди.

The Giardian нашрига сўзлаган H&M ширкати расмийлари эндиликда уларга пахта матосини етказиб бераётган ширкатларга ўзбек пахтасини ишлатмаслик шартини қўйгани ва бу шартнинг бажаралишини назорат қилаётганини айтган.

Аммо, одатан, ғарбдаги йирик кийим-кечак ва енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ширкатлар қўлига тушаётган пахта толаси ёҳуд матосининг айнан қайси пахтадан ишланганини аниқлаш мушкуллиги айтилади.

Буни урғулаган яна бир йирик ширкат - Ikea раҳбарияти ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилувчилар сўровларига жавобан уларга хом-аёш етказиб бераётган ширкатлардан ўзбек пахтасининг асосий харидори бўлган Бангладеш эмас, балки Ҳиндистон ширкатлари билан ҳамкорликни қилишни талаб қилаётганини билдирган.

Зеро, ғарб ширкатларини пахта толаси ва матоси билан таъминлаётган Бангладеш ҳамда Хитой текстил ширкатлари Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорларидир.

Пахта экспорт қилиш бўйича дунёда учинчи, пахта етиштириш бўйича эса, олтинчи ўринни эгалловчи Ўзбекистон ўз пахтасини асосан Хитой, Россия, Эрон, Бангладеш, Покистонга сотади.


"H&M ўзбек пахтасини ишлатмаганига ишончимиз комил эмас"

Anti-Slavery International ташкилоти дунё бўйлаб эса 2 ярим мингдан ортиқ савдо дўконларига эга бўлган ва айниқаса, ёшлар орасида севимли брэндга айланиб улгурган H&M ширкатининг ўз ваъдасини тўлиқ бажараётганига шубҳа билдирмоқда.

Ташкилот матбуот вакилининг сўзларидан The Guardian нашри келтирган иқтибосда: "Пахта кампанияси томонидан жорий этилган талабларга риоя этишга уринаётган бўлсада, H&M ширкати фойдаланаётган хом-ашёнинг давлат етакчилигида болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш эвазига етиштирилмаганига ишонч ҳосил қилишимиз деярли имконсиз", дейилган.

Anti-Slavery International вакиллари бу каби ширкатларнинг ўзбек пахтасидан фойдаланишни тўхтатиши билан ўзбек болаларнинг пахта далаларидаги қулларча меҳнатига тезроқ чек қўйилишига эришишга умид қилмоқда.


Ҳукумат баёнотларига зид равишда болалар яна пахтага чиқарилди

Ўзбекистон ҳукуматининг ёш болалар, мактаб ўқувчиларни пахта теримига чиқармаслик ҳақидаги қайта ва қайта баёнотларига қарамай 2012 йилнинг кузида ҳам айрим вилоятларда ўқувчилар теримга чиқарилгани кузатилди.


Яккабоғ туманида пахта теримига чиқарилган 70-мактаб ўқувчиларидан бири.
Яккабоғ туманида пахта теримига чиқарилган 70-мактаб ўқувчиларидан бири.
Жумладан, 23 октябр куни ҳуқуқ фаоллари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида мактаб ўқувчиларининг пахта тераётгани аниқлангани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елева Урлаева билан "Бирдамлик" ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқуловалар бу суратларни 23 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Бешкалтак қишлоғи ҳудудида суратга олинганини айтган.


Ўзбек пахтасини бойкот қилган ғарб ширкатлари сони 60 дан ошди

Яқиндагина Zara кийим-кечак дўконлари тармоғини назорат қилувчи Испаниянинг Inditex ширкати мажбурий меҳнат ҳисобига етиштирилаётган ўзбек пахтасини бойкот қилиш тадбирига қўшилишини билдирган.

Бундан олдин Burberry, Levi, Adidas ва Puma каби спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи ширкатлар ҳам ўзбек пахтасига бойкот қилишини билдирган.

Ўз вақтида бу ширкатлар бойкот ташаббусчиси бўлган АҚШдаги “As You Sow” (Нимани эксанг, шуни ўрасан маъносида – таҳр.) инсон ҳуқуқлари гуруҳи амалга ошираётган Responsible Sourcing Network (хом-ашё сотиб олишда масъулиятли бўлиш маъносида – таҳр.) лойиҳаси доирасида эълон қилинган баёнот остига имзо чеккан эдилар.
XS
SM
MD
LG